Кириш Регистрация

Инстаграмда энг машҳур бўлган испаниялик футболчи аниқланди

Баҳо:
+ | -

Испанияликлар орасида Инстаграм ижтимоий тармоғида машҳур бўлган футболчи кимлиги аниқланди.

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос бу борада барчадан устун экани маълум бўлди. Унинг саҳифасига аъзо бўлганлар сони 20 миллионга яқинлашмоқда. Рамос бу кўрсаткич бўйича Икер Касильяс, Жерар Пике ва Сеск Фабрегасдан ўзиб кетган.

Футболчи саҳифасини доимий равишда янгилаб, фото ва видеоларни жойлаб туради. Дунё рейтингида у 80-ўринни эгаллаб турибди.

«Реал» футболчилари орасида эса Рамос жамоадошлари Карим Бензема, Марсело, Гарет Бэйл ва албатта Криштиану Роналдудан ортда боряпти.

Манба: sports.ru
Киритилди: 18:15, 06.09.2017.
Ўқилди: 11787 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.