“ПСЖ” устози Унаи Эмери клубнинг трансферларидаги молиявий фейр-плей қоидалари ҳақида гапирди.
“20 йил олдин “Барселона” трансфер ойнасининг сўнгги кунида Ривалдони харид қилганди. “Реал” эса Фигуни сотиб олганди (Фигу учун “Реал” 2000 йилда 62 млн евро тўлаган — “stadion” изоҳи). Бундан кўриниб турибдики, гранд жамоалар кучли футболчиларни ҳар доим харид қилишган. Бу эса “ПСЖ”га ҳам енгиллик беради. Испания бундай воқеаларга аввалдан кўникиб бўлган”, деди Эмери.