«Манчестер Сити» клуби раҳбарияти Ла Лига президенти Хавьер Тебасни судга беришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ, мулозим нефт туфайли "Сити" исталган футболчисини харид қила олиши мумкинлиги ҳақида гапирганди. BBC хабарига кўра, бу гаплар клуб хўжайинларига қаттиқ ботган.
«Жаноб Тебаснинг гаплари фантастикага яқинроқ, уларда ҳақиқат йўқ. Энди «Манчестер Сити» ва City Football Group малакали ҳуқуқшуносни ёллаб, унинг маслаҳати бўйича иш кўради», - дейилади City Football Group баёнотида.