Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Илҳом Мўминжонов: "Мағлубиятда мураббий айбдор"

Баҳо:
+ | -

"Машъал" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин тўғрисида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:

- Мағлубиятда мураббий айбдор бўлади. Ўйлайманки, йигитлар яхши ўйин намойиш этишди. Иккита хавфли вазиятларни голга айлантира олмадик. "Машъал"нинг 90-рақамли ўйинчиси (Зафар Тўраев) мен учун учрашувдаги энг яхши ҳужумчи бўлди. У яратилган имкониятдан фойдаланиб, дарвозамизга гол уришга муваффақ бўлди.

Нима бўлган тақдирда ҳам шогирдларимга бугунги ўйин учун раҳмат айтаман. Беллашув якунланишига 10 дақиқа қолганида Сардор Азимовга нисбатан муборакликлар ўз жарима майдонида яққол қоида бузишганди. Бу вазиятда ҳакам 100 фоиз пенальти белгилаши керак эди. Аммо бу унинг хатоси бўлди. Шунингдек, дарвозамизга ҳам нотўғри пенальти белгиланди. Мазкур холатда футболчимиз тўпга қўли билан тегинмаганди. Аксинча тўп ўйинчининг юзига теккан. Ҳатто футболчининг юзи қонаб кетган. Тўғри, барча хато қилиб туради...

"Машъал"да шиддат борлиги ҳам кўзга ташланди. Лекин биз ҳам бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Ҳаёт давом этади. Навбатдаги учрашувларга пухта тайёрланамиз. Олдимизга клуб раҳбарияти ўтган йилги натижага қараганда юқорироқ ўринларни эгаллашни вазифа этиб белгилаган. Мақсадимиз — кучли олтиталикка кириш.

Иккинчи даврада 4 турдан сўнг илк мағлубиятни тан олдик. Қолган турларда ёрқин ғалабалар билан мухлисларни ўйингоҳга чорлашга ҳаракат қиламиз. Рўзимбой Аҳмедов учта ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди. Бироқ, унда кичик жароҳат борлиги туфайли бугун захирада қолдирилди. Ўйлайманки, у бугун тақдим этилган 30 дақиқалик имкониятда яхши таассурот қолдирди. У бурни синган бўлишига қарамай, баҳс сўнггигача ўйнади. Бунинг учун унга ташаккур айтаман. Аббос Махсталиевда ҳам жароҳат борлиги боис захирада қолди. У аста-секин жисмоний ҳолатини тиклаб бормоқда.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:52, 08.09.2017.
Ўқилди: 4380 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик