Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Италия «А» серияси: ким қанча сарфлади

Баҳо:
+ | -

Ёзги олди-сотдилар ниҳоясига етиб, қизғин курашлар авжига чиқмоқда. Европанинг топ-клублари ўз таркибларини мукаммал даражага келтириш учун бир қатор трансферларни амалга оширишди. Айниқса, «Милан»даги ўзгаришлардан кейин, табиийки, «А» серия ҳам яна аввалгидай мухлислар эътиборини тортадиганга ўхшайди. Шу муносабат билан Германиянинг Transfermarkt.de сайти Италия клублари ёзги бозорда қандай ишлашганига нигоҳ ташлади.

«Милан» икки йўналишда биринчи

Transfermarkt.de сайтида келтирилишича, ҳозиргача миланликлар сафи 11 нафар ўйинчи ҳисобига бойиди. Бунинг учун умумий ҳисобда 240,5 миллион евро сарфланган. Табиийки, Леонардо Бонуччи Италияда 2017|2018 йиллар мавсумининг энг қиммат футболчиси бўлди. Маҳоратли ҳимоячининг қизил-қора либос кийиши Монтелла жамоасига 42 миллион еврога тушди. Скудеттони сўнгги бор 2011 йилда қўлга киритган миланликлар чемпионлик тожини тезроқ кийиш умидида «Порту» голеадори Андре Силва учун 38 миллион еврони аяшмади. «Россонери» унга Белоттини шерик қилмоқчи эди, бироқ ушбу келишув амалга ошмади. Шу мақсадда Туриннинг иккинчи клубига таклиф юборилган, бироқ «Торино» ҳужумчисини 100 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмаслигини билдирганди.

«Милан»нинг янги раҳбарияти мураббий талабини бажаришдан таш­қари, ҳаттоки, футболчиларнинг баъзи эркаликларини ҳам кўтаришга мажбур бўлмоқда. Хусусан, «Реал»­да тўп суришга иштиёқманд дарвозабон Жанлуижи Доннаруммани клубда олиб қолиш учун унинг укаси Антонио билан ҳам шартнома имзоланди.

«Ювентус»дан қарши ҳужум

Леонардо Бонуччи Туриндан кетгач, «Ювентус» ҳам қараб тургани йўқ. Дарҳол «Милан» томон қарши ҳужумга ўтди. Маттиа де Шильонинг қизил-қора либосни «оқ-қора»га алмаштиришга рози бўлиши Италия чемпиони учун 12 миллион еврога тушди. Умуман, скудеттони яна ўзларида сақлаб қолиш ва Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни мақсад қилган «Кекса синьора» ёзги трансферлар мавсумида 149,2 миллион евронинг баҳридан ўтди. Сотиб олинган футболчилар орасида энг қиммати - Федерико Бернардески. Мазкур келишув орқали «Фиорентина» 40 миллион еврога бойиди.

Энг кўп, аммо...

Неча йилдан буён чемпионликка эришолмаётган «Рома» ҳам кўплаб футболчиларни харид қилишга улгурди. Пойтахтликлар сафига қўшилган ўйин­чилардан бемалол битта таркиб тузса бўлади. Шунда ҳам улардан бири захирада қолиб кетиши муқаррар. Римликлар 12 нафар футболчи билан арзон-гаров келишувга эришишган. Шу сабаб, уларнинг умумий сарф-харажати «Милан» ва «Ювентус»никидан камтарроқ - 88,8 миллион евро. Сотиб олинган энг қиммат ўйин­чилар нархига эътибор беринг: «Фейенорд»ни кўндириш учун Рик Карсдорп учун 14 миллион беришди. Турк клуби «Башакшеҳир»нинг истеъдодли ярим ҳимоячиси Женгиз Ундер ундан ҳам арзонроққа тушди - 13,4 млн. Шунга қарамай, Италия матбуоти «Рома»нинг энг омадли хариди сифатида Александр Коларовни кўрсатмоқда. Уни «Манчестер Сити» бор-йўғи 5 «лимон»га пуллади.

«Интер» ҳамшаҳрига маҳлиё

Лучано Спаллетти бошқарувидаги «Интер» эса асосий трансферни қишга сургандек. Негаки, Миланнинг иккинчи жамоаси ёзги мавсумда атиги 3 нафар футболчини таркибга қўшиб олди. Асосий рақиблари 200лик маррани забт этишга чоғланган пайтда «Интер» жимгина 52,5 миллион билан кифояланмоқда. Тўғри, Спаллетти Маттиас Весино («Фиорентина») ва Милан Скриниар («Сампдория»)ни чакана пулга олиб келмади. Улар учун мос равишда 24 ва 23 миллион евро сарф­ланди. Бироқ бу харажатлар скудетто учун жиддий кураш таклиф этиш учун етарли бўлмаслиги мумкин.

Неаполликлар хасисми?

Камчиқимлик бобида «Наполи» клуби «Интер»дан қолишгани йўқ. Неаполликлар 4 футболчи трансферига салкам 47 миллион евро сарфлашди. Уларга айниқса, «Торино» вакили Никола Максимович анча қимматга тушди. Ниҳоят, музокаралар сўнггида туринликлар уни «Наполи»га 20 миллион еврога сотишга рози бўлдилар. Шунингдек, Марко Рогунинг «Динамо» (Загреб)дан Италия жамоаси сафига қўшилиши 13 миллионга баҳоланди. Италия газеталари «Наполи»нинг бундай трансфер сиёсатини хасисликка йўйгани йўқ. Чунки, ўтган йилги таркиб мукаммал даражада. Ортиқча сарф-харажатдан наф йўқ, деган фикрни илгари суришмоқда.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:41, 09.09.2017.
Ўқилди: 4083 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7941]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3190]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2698]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [2153]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1892]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1857]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1684]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1605]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1603]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1561]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик