Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Одил Аҳмедов: "Наманганда футбол ўлиб бўлган"

Баҳо:
+ | -

СПОРТ ТВ нинг “Гол” кўрсатувида Одил Аҳмедов меҳмон бўлиб, Наманган футболи ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

- Наманганда футбол ўлиб бўлган, - деб гап бошлади Одил Аҳмедов.

- Яқинда вилоят ҳокими билан гаплашган ҳолда Наманган футболини кўтариш учун ўзим учун фойдасиз бўлган, ўзим маблағ сарфлайдиган 15 та футболчини коллежга танлаб бердим. Наманганда спорт соҳасида ишлайдиган раҳбарлар умуман спортга тушунмайди. Улар 14 та футболчини қабул қилиб, иккита мураббийга 7 тадан футболчини бўлиб машғулот ўтказишни тайинланган. Тасаввур қилинг, футболда 7 киши қандай натижа бериши мумкин?

Хайрулла Ҳамидов: Ҳали билишмайдиям-а, футболда нечта ўйинчи майдонга тушишини...

- Буни ким ҳал қилади билмайман. ТВ орқали қанча жон куйдириб гапирсам ҳам Наманганда бунга эътибор ҳам беришмаяпти. Мана, Наманган футболи анча ортда қолиб кетаяпти, бу кетишда бундай кейин ҳам ортда қолиб кетаверади.

Хайрулла Ҳамидов: Умуман Наманган футболи ҳақида гапирадиган бўлса, бизнинг ёшлигимиз водий футболининг гуркираган пайтига тўғри келади. Ўша пайтда билардикки, “Навбаҳор” жамоасининг ўсишида хомийларнинг ҳиссаси каттароқ бўлган. Олдинлари Тўрақўрғонда жуда кўп футболчилар етишиб чиққанди. Улардан битта жамоа ҳам тузса бўларди. Ҳозирги кунга келиб наманганлик иқтидорларни етишиб чиқмаётганлигига нима сабаб бўлмоқда?

- Наманганда иқтидорлар жуда ҳам кўп. Бунга сабаб сифатида юқорида таъкидлаб ўтганимдек, спорт соҳасида фаолият кўрсатадиганлар ўз соҳасини озроқ тушунганда ҳам ҳозир бунчалик бўлмасди.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 10:42, 09.09.2017.
Ўқилди: 8534 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.