"Челси" яримҳимоячиси Н`Голо Канте "Лестер"га (2:1) қарши ўйинда жамоасига ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлган эди.
"Лестер" таркибида ўтказган кунларимни унутолмайман. Менга бу ер жуда ёқарди. Албатта гол уриш жуда ёқимли. Бироқ, собиқ жамоамни ҳурмат қиламан ва голдан сўнг уни нишонламай, ўзимни зўрға назорат қилдим.
Бу қийин ўйин бўлди. Рақибда ҳам имкониятлар етарли эди. Аммо биз курашиб, ғалаба қозондик - муҳими шу" - деди футболчи ВВС хабарида.