«Лацио» А серия 3-турида «Милан»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Римликлар сўнгги 18 йил ичида илк маротаба бундай натижани қайд этишга муваффақ бўлди.
Бундан олдин «Лацио» 1999 йилда «Милан»га шунча гол урган ва ўйин 4:4 ҳисобида якунланган эди.
Қизиғи шундаки, ўшанда «Лацио» мавсум охирида Италия чемпиони бўлган.