Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Кучли бешликда гол уриш борасида европалик ҳужумчилар америкаликлар олдига туша олмаяпти

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича кучли бешлик миллий чемпионатларида мавсум старт олиб, баъзиларида 3 ва баъзиларида 4 та тур якунига етиб бўлди.

Squawka нашрининг Twitter’даги саҳифаси мазкур чемпионатларда тўпурар бўлиб турган ва ҳозиргача 5 та ва ундан кўп гол урган 5 футболчи номини кўрсатди. Уларнинг барчаси жанубий америкалик футболчилар экани диққатга сазовор.

Франция чемпионатида тўп сураётган Радамел Фалкао ҳамда Эдинсон Кавани аллақачон 7 тадан гол уришга муваффақ бўлди. «ПСЖ» ва «Монако» ҳужумчиларидан кейин тўпурарликка энг яқинлардан бири ҳам америкадан — Неймар. Унинг ҳисобида 4 та гол бор.

Италия А сериясининг аргентиналик ҳужумчилари ҳисобланган Мауро Икарди ҳамда Пауло Дибала ҳам 5 тадан гол уриб улгурди. Испания Ла Лигасида Лионель Месси шундай кўрсаткич қайд этган.

Фақатгина Англия ва Германия чемпионатларида тўпурарлар европалик футболчилар. Бироқ улар 4 тадан ортиқ гол уриб улгурмаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:47, 11.09.2017.
Ўқилди: 7225 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик