Ўзбекистон футбол федерациясининг ҳисобот-сайлов йиғилишида янги раҳбар сайланди.
Ёзма равишда тақдим этилган Умид Аҳмаджонов номзодини барча делегатлар бир овоздан қўллаб-қувватлади.
Шундан сўнг, янги сайланган раҳбар ўз фикрларини қисқача баён қилди.
"Ишончингиз учун миннатдорчилик билдираман. Олдимизда турган йирик мусобақаларда терма жамоаларимиз яхши иштирок этиб, футболимизни юқори поғоналарга кўтаришга ваъда бераман" - деди Аҳмаджонов.