«ПСЖ» сардори Тиаго Силва Чемпионлар лигасида «Барселона»дан учралган мағлубият ўтмишда қолганини айтди.
Маълумки, парижликлар ўтган мавсумда, нимчоракфиналда икки ўйин (4:0, 1:6) натижасига кўра ютқазганди.
«Биз «Барселона»дан учралган мағлубиятни унутдик. Энди Чемпионлар лигасининг янги мавсумига қадам қўймоқдамиз. «Селтик»ни мағлуб этиб, мусбоақада яхши старт олмоқчимиз.
Неймар ва Дани Алвес жамоага ижобий тажриба олиб келмоқда. Улар бу мусобақада аввал ҳам ғолиб чиққан. Биз бу турнирда иложи борича узоқроққа бормоқчимиз», – деди Силва.