Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ҳайф сенларга, ҳайф!

Баҳо:
+-2 | -

Икки йил давомида устимиздан кулишди. Минг лаънат ҳаммасига!

Самвел Бабаян термани бир жойига тиқажаги ҳақида икки йил жаврадик. Тиқди мана, гўёки айтганларимиз тўғри чиққанидан керилмоғимиз керак. Бироқ шу кеча айтганларим қуруқ сафсата бўлиб, миллионлар олдида ер бўлиб қолсам ҳам, футболчиларни Жаҳон Чемпионатида кўришга рози бўлиб стадионга бордим. Бунда яхши бир футбол эмас, Бабаян қўйган циркни кўриб қайтдим.

Баъзида антиқаҳрамонларга ҳам ҳайкал қўйиш керак. Самвелжонга деярли шотир тушган дўстимизнинг айтганлари жўяли чиқиб қолди. Одамлар бир нима улоқтириб туриши, ҳар кўрганида тупуриб ўтиши учун ҳам ҳайкал керак чамамда. Бу одамга бошқа гапим йўқ. Унинг арази ҳам, гаплари ҳам, ишлари-ю, ўзигача бир тийин. Бу энди исбот талаб қилмас ҳақиқат.

Биз ҳозиргача қурган давлат ва жамиятнинг асл юзи ёрқинроқ кўринади кўзгуда. ОАВ, мухлислар, ўзга мутахассислар бош мураббийдан рози эмас, бироқ уларга жазо бўлсин учун Бабаян охиригача олиб қолинди. Масалан, Липпи бошиданоқ Хитойни бошқарганида, Бора Милутинович каби бемалол жамоасини мундиалга олиб чиқарди. Корея, Ўзбекистон, Қатарни енгадиган, Эрон билан бемалол дуранг ўйнайдиган жамоага асос сола билганди у. Демак, тузукроқ мутахассис вақтида олиб келинганида, сўнгги икки ўйинда балки Ўзбекистонни қутқариб қолиши мумкин эди. Раҳбарият эса Бабаянга охиригача имконият берди.Бу энди бизни “ўлдириш” эмас, ўлганнинг устига чиқиб тепиш эди. Омманинг фикри бир тийин футбол раҳбарларига, на каттаси, на кичиги чиқиб тушунтириш берди. Ҳар сафар матбуот хизмати бор босимни, тепкини ўзига олаверди, миллионларни санаб олаётган қоринбойлар эса офисидан четга чиқишга қўрқади ёки шунчаки истамайди, 

Давоми

Манба: erudit-sport.uz
Киритилди: 17:40, 12.09.2017.
Ўқилди: 26142 марта.
Фикрлар: 52 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9078]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3817]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3651]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2386]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2093]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1717]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1629]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1550]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1525]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик