Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Велоспортчилар Россиядаги турнирда совриндорлар сафидан жой олишди

Баҳо:
+ | -

Туркманистон пойтахтида старт оладиган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 30 августдан 12 сентябрга қадар Россиянинг Омск шаҳрида велоспорт-трек бўйича ўқув-машғулот йиғинларини ўтказди. Йиғин доирасида спортчиларимиз россиялик ҳамкасблари билан ўзига ҳос турнирда ҳам иштирок этишди.

Мазкур мусобақада ватанимиз шарафини терма жамоамиз аъзолари Сергей Медведев, Руслан Фёдоров, Екатерина Кнебелова, Ольга Жантуганова, Зокирхўжа Ихсанов, Шомансур Абдуманнопов, Андрей Измайлов, Семен Севастьянов, Рената Байметова, Алла Безуглова, Нафосат Қозиева хамда Диана Адельшинова ҳимоя қилишди. Аёллар ўртасида спринт, кейрин йўналиши бўйича ҳамюртимиз Ольга Жантуганова фахрли 3-ўринни эгаллаган бўлса, Екатерина Кнебелова кейринда 2-ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, аёллар ўртасида ўтказилган жамоавий пойгада баллар ҳисобида Рената Байметова 3-ўринни эгаллади. Эркаклар ўртасида ўтказилган жамоавий пойгада эса Руслан Фёдоров кумуш медаль соҳиби бўлди. Аёллар ўртасида ўтказилган жамоавий пойгада терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Нафосат Қозиева кучли ўнликдан жой олди. Гит йўналиши бўйича ўтказилган пойгада эса Ольга Жантуганова 2-ўринга сазовор бўлди.

Мазкур ўқув-машғулот йиғинлари спортчиларимизга Ашхободда бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақа олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 20:52, 12.09.2017.
Ўқилди: 3544 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4275]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3808]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2320]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2186]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2154]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2034]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1929]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1842]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1486]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1434]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик