Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Олий лига. “Қўқон-1912” – “Машъал”: ўзаро учрашувлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Олий лигада 15-16 сентябрь кунлари навбатдаги 21-тур учрашувлари ўтказилади.

Шанба куни “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилади. Эътиборингизга бу жамоаларнинг ўзаро ўйинидаги статистик маълумотларни тақдим этамиз.

Ўзаро ўйинлар
Ушбу жамоалар Олий лигада 11 бора тўқнаш келишган. “Машъал” олтита баҳсда ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Қўқон-1912” ҳисобида 2 та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбати 19-10 муборакликлар фойдасига. “Машъал” ўзаро ўйинларда 21 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” да 9 очко бор.

Қўқонда ўтган барча учрашувлар:
04.11.2016 «Қўқон-1912» – «Машъал» 1:1
12.09.2015 «Қўқон-1912» – «Машъал» 2:1
07.05.2003 «Қўқон-1912» – «Машъал» 0:2
13.04.2002 «Қўқон-1912» – «Машъал» 3:1
14.10.1995 «Қўқон-1912» – «Машъал» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” майдонида бўлиб ўтган бешта ўйиннинг иккитасида мезбонларнинг қўли баланд келган. Икки учрашувда дуранг қайд этилган. Бир бор Муборак клуби сафардан ғалаба билан қайтган.

Собиқ футболчилар
Ушуб мавсумни “Машъал”да ўтказаётган Абдуллох Олимов ўтган йили “Қўқон-1912” клубида тўп сурганди. Шанба куни у собиқ жамоасига қарши майдонга тушади.
Ўз навбатида ушбу мавсум сафимизга келиб қўшилган Жамшид Ҳасанов эса мавсум-2016да “Машъал” таркибида ҳаракат қилган. Жамшид ҳам ўзининг собиқ клубига қарши майдонга тушиш имкониятига эга.

Ҳакамлар
Шанба куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашувини Жаҳоннинг энг яхши ҳакамларидан бири – Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади, иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан. Учрашувда захира ҳаками сифатида Жасур Мухоторов ишлайди. Ҳакамлар ишини Олег Дачев назорат қилади.
Учрашувга ПФЛ вакили сифатида Аҳрол Иноятов ташриф буюради.

Олий лига
21-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Машъал» (Муборак)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ж. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” – “Машъал” учрашуви 16 сентябрь, шанба куни соат 16:30 да бошланади.
Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлар таркиблари ўртасидаги баҳс эса 15 сентябрь, жума куни соат 16:00 да старт олади. Ҳар иккала учрашув ҳам Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 10:27, 14.09.2017.
Ўқилди: 2633 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик