"Кристал Пэлас" клубининг янги бош мураббийи Рой Ҳожсон Хитойда иш бошлаши мумкин эди.
Mirror хабарига кўра, мутахассис Хитой клубларидан бири таклиф қилган йиллик 9 миллион евро маошдан воз кечган.
Эслатиб ўтамиз, 70 ёшли Ҳожсон фаолияти давомида "Блэкберн Роверс", "Фулҳэм", "Ливерпуль", "Вест Бромвич" клублари ва Англия терма жамоаси билан ишлаган эди.