Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёр!

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U–16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учрашувларини ўтказади.
 
Қуръа натижасига кўра Ўзбекистон ўсмирлар термаси “А” гуруҳидан жой олди ва гуруҳда мезбон Саудия Арабистони, Баҳрайн, Иордания ва Шри-Ланкага қарши баҳс олиб боради.
 
Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги жамоа Тошкентда сўнгги ўқув-йиғин мағшулотларини ўтказиб, саралаш ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.
 
22 футболчидан иборат жамоа 16 сентябрь куни Ар-Риёд шаҳрига етиб боради.
 
Қуйида Ўзбекистон U–15 термасининг ОЧ саралашида иштирок этадиган таркиби билан танишиш мумкин.
 
Дарвозабонлар: Мўминмирзо Қодиров, Хуршид Муҳаммаджонов, Шукрон Йўлдошев.
 
Ҳимоячилар: Сардор Абдурашидхўжаев, Хуршид Убайдуллаев, Жасурбек Абдулбеков, Миразиз Саидов, Дониёр Собиров, Отабек Жўраев.
 
Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Бўриев, Бобурмирзо Эргашев, Жалолиддин Содиқов, Жасурбек Жалолиддинов, Руслан Розиев, Диёр Раҳимқулов, Мироншоҳ Сатторов, Миржалол Қосимов, Жавоҳир Абдуалимов.
 
Ҳужумчилар: Игорь Чикризов, Темур Мамасиддиқов, Бўронбек Мирзасалимов, Бобурбек Собиров.
 
Барча беллашувлар Ар-Риёд шаҳридаги “Prince Faisal bin Fahd Stadium” майдонида бўлиб ўтади.
 
U–16 ОЧ саралаш босқичи “А” гуруҳи учрашувлари тақвими қуйида келтирилган:
 
“А” гуруҳи ўйинлари
 
16 сентябрь, шанба
19:15 Шри-Ланка–Баҳрайн
22:15 Иордания–Саудия Арабистони
 
18 сентябрь, душанба
19:15 Баҳрайн–Ўзбекистон
 
20 сентябрь, чоршанба
19:15 — Ўзбекистон–Шри-Ланка
 
22 сентябрь, жума
19:15 — Иордания–Ўзбекистон
 
24 сентябрь, якшанба
22:15 — Ўзбекистон–Саудия Арабистони
 
Ўйин соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.
 
Маълумот учун, U–16 Осиё чемпионати саралашида ОФКга аъзо жами 45 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари 10 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади.
 
Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган 10 та ҳамда энг яхши 5 та иккинчи ўрин соҳиблари мезбон Малайзияга қўшилган ҳолда ОЧ финалига йўлланма олади.
 
U–16 Осиё чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 20 сентябрь–7 октябрь кунлари Малайзияда ўтказилиши ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 19:02, 14.09.2017.
Ўқилди: 7471 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4489]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4303]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2464]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2284]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2015]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1973]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1572]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1561]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1496]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1407]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик