Кириш Регистрация

Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Ашхободга етиб борди

Баҳо:
+ | -

Яна 2 кундан сўнг Туркманистон пойтахтида Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари расман старт олади. Ушбу нуфузли мусобақада Осиё ва Океания минтақаларидан жами 64 мамлакат вакиллари иштирок этишади. Ўзбекистон шарафини Осиё ўйинларида 189 нафар спортчимиз ҳимоя қилади.

Бугун делегациямизнинг асосий қисми Тошкент-Ашхобод чартер рейси билан Туркманистон пойтахтига етиб борди. Ашхобод халқаро аэропортида делегациямизни Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Акмалжон Кучкаров, мусобақа ташкилий қўмитаси вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Айни вақтга қадар оғир атлетика, кураш, таэквондо , енгил атлетика, футзал, велоспорт, от спорти, муайтай, жиу житсу, боулинг, сузиш, белбоғли кураш, кикбоксинг, теннис ва бел олиш кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Олимпия шаҳарчасига жойлашиб улгуришди.

Демак, Осиё ўйинларида иштирок этадиган делегациямизнинг 20 та спорт туридан 15 тасининг вакиллари Ашхободга етиб келишди. 18 сентябрь куни баскетбол (3х3), 20 сентябрда шахмат, 23 сентябрда спорт курашлари ва самбо, 24 сентябрда эса спорт рақслари бўйича терма жамоаларимиз мусобақа тақвимига асосан делегациямиз лагерига қўшилишади.

Бугун кечқурун Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон давлат байроғини кўтариш тантанали маросими ўтказилади. Эртадан эса беллашувлар бошланади. Спортчиларимиз орасида биринчи бўлиб жиу житсу бўйича терма жамоамиз аъзолари баҳсларга киришади. Бугун ушбу спорт тури вакиллари вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди.

Футзал бўйича мусобақалар ҳам эртадан бошланади. Аммо Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги ўзининг илк ўйинини 18 сентябрь куни БАА терма жамоасига қарши ўтказади. Мазкур учрашувга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари эртага, 16 сентябрь куни Япония термасига қарши назорат ўйинида майдонга тушиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими 17 сентябрь куни соат 20:17 да Ашхободдаги Олимпия стадионида бошланади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:35, 15.09.2017.
Ўқилди: 4533 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик