Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Дэвид Гленнон: "МакГрегорнинг техникаси яхши бўлган"

Баҳо:
+ | -

Яқинда аралаш жанглар устаси Конор Макгрегор бокс устаси Флойд Мейвезерга қарши ринггга чиқди. Жангнинг 10-раундида техник накаутга учраган Конор мағлубият аламини тотиб кўрди.

Эътиборли томони, Макгрегор бир пайтлар футболчи бўлишни истаган экан. Буни Ирландиянинг «Лудерс» жамоаси устози Дэвид Гленнон россиялик журналистлар билан бўлган суҳбатда айтиб ўтди.

- Келинг асосий масаладан бошлаймиз: наҳотки, Конор Макгрегор жиддий тарз­да футбол ўйнаган бўлса?

- Ҳа, бу ҳақиқат. Британияда футбол энг оммабоп спорт тури. Болалар кўчаларда тўп тепишни канда қилишмайди. Конор ҳам шулар жумласидандир. Аввалига бошқалар каби у ҳам кўча майдончаларида ўйнаган. Кейин эса бизнинг футбол секция­мизга ташриф буюрган.

- Макгрегорни шуғуллантирган клуб ҳақида кўпроқ маълумот берсангиз...

- Клуб «Лудерс Селтик» деб аталади. Аниқроғи, бу болалар ва ўсмирлар футбол мактаби. Бизнинг катта жамоамиз бўлмаган. Асосий мақсад ирландиялик ёш футболчиларни тайёрлаш бўлган.

- «Лудерс Селтик»нинг шахсий ҳомийлари бўлганми ёки клуб давлатникими?

- Бу Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби лойиҳаси. Улар ҳар йили маълум миқдорда пул ажратишади ва бутун Ирландия бўйлаб иқтидорларни топишни талаб қилишади.

Келажакда улар «Юнайтед»нинг асосий таркибида ўйнашга қодир бўлишлари керак. Бундай биринчи лойиҳа Фергюсон туғилган Шотландияда пайдо бўлганди. Ке­йинчалик Ирландия, Дания, Португалия каби мамлакатларда ҳам бундай мактаблар ишга тушди.

- Конор ўз интервьюларида «Манчестер Юнайтед»га мухлислик қилишини айтади. Энди тушунарли.

- 90-йиллар ва 2000-йилларнинг биринчи ярмида Фергюсон жамоаси бутун Британияда машҳур бўлган. Жамоа ҳаммадан кўп Англия чемпионлигига эришган, Чемпионлар Лигасида зафар қучган ва албатта, жамоа таркибида ажойиб футболчилар ўйнарди.

Конорнинг «Юнайтед»га мухлислик қилишининг асосий сабаби клуб филиалида ўйнагани билан боғлиқ бўлмаса керак, деб ўйлайман. Унинг бунга Кин, Гиггз, Бекхэм, Ван Нистелрой каби футболчиларнинг ўйинлари мажбур қилган, ҳойнаҳой.

- ММАнинг бўлажак юлдузини тарбиялаш қандай бўлган?

- Ўшанда Макгрегорнинг ММАда бунчалик ном қозониб, жаҳон даражасидаги юлдузга айланишини ҳеч ким хаёлига келтирмаганди. «Лудерс»да Конор камтар йигит эди.

Лекин ўшандаёқ унинг кўп ўқишга, шуғулланишга иштиёқи баланд эди. Футбол тактикаси борасида кўп саволлар берарди. Ҳаттоки, машғулотлардан кейин қолиб, зарбаларни машқ қиларди.

- Конор қайси позицияда ўйнарди?

- Макгрегор страйкер бўлган. Уни ҳамиша ҳужумга қўярдик ва кўп голларни урарди. У чемпионатда «Лудерс» тўпурари бўлган.

- Ниманинг ҳисобига ўз голларини урарди?

- Макгрегорнинг техникаси яхши бўлган. Албатта, Роналдиньоникига ўхшамасди. Бироқ Ирландия даражасида ажралиб турарди. Бизнинг футболчилар атлет бўлишади, прессинг ва бош билан ўйнашни яхши ўзлаштиришади.

Конорда ҳам бундай жиҳатлар яхши ривожланганди. Қўшимчасига у тўп билан бинойидек муомала қиларди. Мен Макгрегорни Алекс Фергюсоннинг «Манчестер Юнайтед»и учун тайёрлардим. Лекин бунинг ўрнига у жанг ва «қафас»ни танлади.

- Конор Макгрегорнинг «МЮ»га эмас, балки ММАга йўл олишига ким сабабчи?

- Унинг ўзи кучини шу спорт турида синаб кўришга қарор қилди. Аввалига «Лудерс» ва яккакураш машғулотларини тенг олиб боришга ҳаракат қилди. Бу эса футболга ўз таъсирини ўтказа бошлади.

У машғулотларга кам кела бошлади. Кейинчалик Конорнинг тўп­урарлик хусусияти пасайиб кетди. Натижада биттасидан воз кечишга қарор қилди.

- Макгрегорнинг футболни тугатишини қачон ҳис қилдингиз?

- У ҳафтада бир марта машғулотларга келишни бошлаганида. Конорнинг оиласи бой бўлмаган. Отаси спортни ташлаб, ўқиш ва ишлашини талаб қилган. Кейинчалик шундай ҳам бўлди.

Макгрегор ишлашни бошлади ва нафақат футбол, балки яккакурашларни ҳам ташлаб қўйди. Водопроводчи бўлиб ишлаётганида шунчаки ўзи учун залда шуғулланарди. Футбол учун эса вақти ва кучи қолмаганди.

- У футболни ташлаб, ММАга ўтиб тўғри қарор қабул қилганми?

- Менимча, ҳа. Чунки у бўлмаганида ҳозир мени изламаган бўлардинглар.

- ММА Ирландиядан терма жамоа футболчисини ўғирлаб олдими?

- Тўғриси, бу саволга жавоб бериш қийин. Конорнинг Ирландия терма жамоаси даражасидаги футболчи бўлиб етишиши ёки етишмаслигини олдиндан айтиб бўлмасди. Ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ эди. Аммо ишончим комилки, у Ирландия чемпионатида бемалол ўйнаган бўларди.

- Макгрегор футбол ўйнаганида қизиқарли воқеалар бўлганми?

- Биз сафарда жуда қўпол жамоа­га қарши тўп сурганмиз. Бурчакдан тўп тепилаётганда, рақиб ҳужумчиси дарвозабонимизга атайин ташланиб, унга жароҳат етказди. Конор шу заҳоти ундан қасдини олди.

Унга яна уч нафар рақиб футболчиси ташланди. Уларни ҳам ер тишлатди. Ўшанда Макгрегор яккакурашларга жиддий эътибор қаратиб, футболни деярли ташлаб қўйганди. Эсимда, ўйинда бир нечта қизил карточкалар кўрсатилган.

«Лудерс»да «Терминатор» ўйнаётгани тўғрисидаги хабар бошқа жамоаларга ҳам тез етиб борди. Ўшандан кейин сафар ўйинларини бемалол ўтказардик. Чунки рақиблар биздан чўчиб қолишганди.

- Айни пайтда у футболни кузатиб борадими?

- Албатта. Ўтган йили Ирландия терма жамоасининг Евро-2016га кетишидан олдин махсус видеомурожаат йўллаганди. Агар футболни кузатмаганида бу ролик учун вақтини сарфламасди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:40, 16.09.2017.
Ўқилди: 3740 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.