“Бавария” 5-турда “Майнц”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. 11-дақиқада Томас Мюллер ҳисобни очди.
28 ёшли немис футболчиси Бундеслигадаги 75-ўйинида гол урди. Энг қизиғи, “Бавария” Мюллер гол урган ўйинларда умуман ютқазмаган (71 та ғалаба, 4 та дуранг).