Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Математика дарси ёхуд трансферлар бозорининг охирги куни ҳақида

Баҳо:
+ | -

Мана, даҳшатнамо келишувларни ўз ичига олган ёзги трансферлар бозори ёпилди. Демак, футболча олди-соттилар натижасини алоҳида кўриб чиқиш мумкин.

Soccer.ru сайти футбол савдолари таҳлилини охиридан бошлашни маъқул топди: клублар дедлайн (охирги кун)да муносиб операцияларни ўтказдими?

Факт. 31 август куни 656та трансфер расмийлаштирилди, бу йилдан-йилга тиғиз бўлиб бораётган дедлайнлар учун янги рекорддир.

Маблағ. Трансферлар ойнасининг охирги куни футболчилар хариди учун жами 357 миллион евро сарфланди ва буниси ҳам энг юқори кўрсаткичдир (аввалги йиллардаги дедлайнда бунчалик катта харажатга қўл урилмаганди). Шунингдек, 31 август харажатлар миқдори бўйича ёзги трансферлар рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди. Тушунарлироқ айтганда, бозор очилган куни - 1 июлдагина кўпроқ сарфланди: 13 мингдан ортиқ трансфер учун жами 1,68 миллиард евро (аммо ўтишларнинг кўпи аввалдан келишиб қўйилганди). Хуллас, 1 июлни инобатга олмасак, энг бозори чаққон кун айнан 31 августдир. Дейлик, биргина Неймарнинг трансфери учун 222 миллион евро сарфланган 3 август куни умумий савдо ҳажми 267,5 «лимон»ни ташкил қилди ва бу учинчи юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Россия улуши. Дедлайнда сарфланган сумманинг 20 миллиони Россия клублари чекига тўғри келди: 2та келишувга. «Спартак» бразилиялик Педро Роша учун 12 миллион тўлаган бўлса, Михи Мевлянинг «Рос-тов»дан «Зенит»га ўтиши 8 «лимон» талаб қилди. Хуллас, охирги кунги жами харажатнинг 5,6 фоизи Россиянинг 2та клубига тегишли.

Трансферлар. Дедлайнлар рекорди ўзгармади. Яъни бу йил охирги кунда ҳеч бир футболчига ҳаттоки, 50 миллион евро ҳам тўланмади. Эслатиб ўтамиз, дедлайнлар тарихидаги рекорд 2 йил олдин «МЮ» томонидан ўрнатилган - «қизил иблислар» савдоларнинг охирги куни Антони Мартиалга 60 миллион евро тўлашганди. Умуман, бозор ёпилиши арафасида одатдагидек, Англия клублари фаоллик кўрсатди. Мисол учун, 2016 йили «Челси» ва «Тоттенхэм»нинг 35 миллионли хариди (тегишлича Давид Луиз ва Мусо Сиссоко) рўйхатнинг юқорисидан жой олганди. Энди эса яна «Челси» ва «Ливерпуль» бу борада биринчи бўлди. «Аристократлар» Дэнни Дринкуотер, «қизиллар» эса Алекс Окслейд-Чемберлен учун 38 миллион евро тўлашди. Диққатга сазовор томони, 31 август куни расмийлаштирилган энг қимматбаҳо 10та трансфернинг 8таси АПЛ клубларига тегишли. Топ-рўйхатда шунингдек, «РБ Лейпциг» ва «Спартак» хариди ҳам бор.

Яширин «бомба». Мартиаль трансфери рекорд сифатида қолгани айтилди, расман шундай. Бироқ Килиан Мбаппенинг «Монако»дан «ПСЖ» сафига қўшилганига алоҳида тўхталмасликнинг иложи йўқ. Биласиз, бу ўтиш ижара келишуви сифатида қайд этилди, шунинг учун француз ҳужумчиси дедлайн, умуман, ёзги трансферлар бозорининг энг қимматбаҳо ўйинчилари қаторида кўрсатилмаяпти. Ваҳоланки, гап футбол тарихидаги трансферлар рейтингида Неймардан сўнг иккинчи ўринга жойлашган йигитча ҳақида кетяпти. Ижара - бу «Пари Сен-Жермен» учун шунчаки, УЕФАнинг молиявий «Фэйр-плей» қоидасини четлаб ўтиш воситаси. «Монако» менежерлари табиийки, бўлажак юлдузни ижара асосида юбориш баробарида «ПСЖ» зиммасига бинойидек шартлар ва мажбуриятларни юклашди. Унга кўра, келаси ёз тўлақонли трансфер амалга оширилади. Ҳар ҳолда, турли манбаларда келтирилишича, парижликлар князлик клубига чамаси 160-180 миллион евро беришга рози бўлганлар.

Ижара келишувлари. Бундай шартномалар хусусида алоҳида гапириш лозим. Зеро, охирги лаҳзаларда клублар айнан ижара келишувларини кўпроқ расмийлаштиришга одатланган. Рақамларда ифода этсак, 31 август кунги 656та  шартномадан 281таси «вақтинча фойдаланиш» асосида тузилди. Айтганча, расмий ҳужжатларда қайд қилинишича, Килиан Мбаппенинг Парижга хизмат сафари учун пул тўланмайди. Энг йирик ижара келишувининг йиллик баҳоси эса 8,5 миллион еврога тенг. Диққат қилинг, камтарин «Суонси» Ренату Саншешдан фойдаланиш мақсадида шундай катта тўлов мажбуриятини олди. Итальянларнинг ижара келишувини яхши кўришлари бу галги дедлайнда ҳам ўз тасдиғини топди: 6та энг катта шартноманинг 4таси «А» серияси вакилларига тегишли («Сампдория», «Интер», «Торино» ва «Наполи»). Дарвоқе, Дуван Сапата ва М~Байи Ньянг трансферлар бозори жараёнида «Спартак» сафига қўшилишлари мумкин эди, аммо улар ижара асосида бўлсада, Италияда қолишни афзал кўришди, Нани эса «Локомотив» таклифидан юз ўгириб, вақтинча «Торино» аъзосига айланди.

Дедлайн етакчиси. Ёзги дедлайнда энг кўп маблағ сарфлаган клуб - «Челси». «Аристократлар» 31 август куни Давиде Заппакоста ва Дэнни Дринкуотер трансферига жами 66 миллион евро ажратишди. Бу охирги кунга тўғри келган жами харажатнинг 18,5 фоизига тенг. Ўз ўрнида айтиш жоиз, кучли дедлайн «кўклар» учун одатга айланиб боряпти. Зеро, «Челси» 2016 йилги бозорнинг охирги куни Давид Луиз ва Маркос Алонсони 58 миллион еврога харид қилиб, бу борада биринчи ўринни банд этганди.

Ёзги трансферлар бозори-2017 дедлайнида кузатилган 10та энг йирик келишув (фақат тўлақонли трансферлар инобатга олинган)

---------------------------------------------------------------------------------------------

1-2. Дэнни Дринкуотер («Лестер»дан «Челси»га) - 38 млн. евро

1-2. Алекс Окслейд-Чемберлен («Арсенал»дан «Ливерпул»га) - 38 млн. евро

3. Мамаду Сако («Ливерпул»дан «Кристал Пэлас»га) - 28,2 млн. евро

4. Давиде Заппакоста («Торино»дан «Челси»га) - 28 млн. евро

5. Серж Орье («ПСЖ»дан «Тоттенхэм»га) - 25 млн. евро

6. Кевин Кампль («Байер»дан «РБ Лейпциг»га) - 20 млн. евро

7-8. Фернандо Льоренте («Суонси»дан «Тоттенхэм»га) - 13 млн. евро

7-8. Вильфрид Бони («Манчестер Сити»дан «Суонси»га) - 13 млн. евро

9. Педро Роша («Гремио»дан «Спартак»ка) - 12 млн. евро

10. Никола Власич («Хайдук»дан «Эвертон»га) - 10,8 млн. евро

Ёзги трансферлар бозори-2017 дедлайнида кузатилган 6та энг йирик ижара келишуви

---------------------------------------------------------------------------------------------

1. Ренату Саншеш («Бавария»дан «Суонси»га) - 8,5 млн. евро

2. Дивок Ориги («Ливерпул»дан «Вольфсбург»га) - 6,5 млн. евро

3. Дуван Сапата («Наполи»дан «Сампдория»га) - 3 млн. евро

4-6. Кристиан Ансальди («Интер»дан «Торино»га) - 2 млн. евро

4-6. Нани («Валенсия»дан «Лацио»га) - 2 млн. евро

4-6. М~Байе Ньянг («Милан»дан «Торино»га) - 2 млн. евро

Ёзда амалга ошмай қолган 10та эътиборли трансфер

Ҳа, ёзги трансферлар бозорининг сўнгги куни бир қатор йирик келишувларни тақдим этди. Шунинг баробарида янги жамоаларга ўтишлари кутилган баъзи футболчилар охир-оқибат эски жойларида қолишди, барибир. Football.ua сайти бутун мавсумлар оралиғида янги клубга талпинган, бироқ якунда хоҳишлари амалга ошмаган топ-футболчиларга эътибор қаратиб, ўзига хос рейтинг тузиб чиқди.

10. Росс БАРКЛИ («Эвертон»дан «Челси»га)

Масала баҳоси: 50 миллион евро

9. Алекс САНДРО («Ювентус»дан «Челси»га)

Масала баҳоси: 70 миллион евро

8. Иван ПЕРИШИЧ («Интер»дан «Манчестер Юнайтед»га)

Масала баҳоси: 80 миллион евро

7. Гарет БЭЙЛ («Реал»дан «Манчестер Юнайтед»га)

Масала баҳоси: 110 миллион евро

6. Андреа БЕЛОТТИ («Торино»дан «Челси»|«Милан»га)

Масала баҳоси: 100 миллион евро 

5. Антуан ГРИЗМАНН («Атлетико»дан «Манчестер Юнайтед»|«Барселона»га)

Масала баҳоси: 100 миллион евро

4. Пьер-Эмерик ОБАМЕЯНГ («Боруссия»дан «Челси»|«Милан»га)

Масала баҳоси: 120 миллион евро

3. Диего КОСТА («Челси»дан «Атлетико»га)

Масала баҳоси: 40 миллион евро

2. Алексис САНЧЕС («Арсенал»дан «Манчестер Сити»|«ПСЖ»|«Бавария»га)

Масала баҳоси: 100-120 миллион евро

1. Филиппе КОУТИНЬО («Ливерпул»дан «Барселона»га)

Масала баҳоси: 160 миллион евро

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 02:03, 17.09.2017.
Ўқилди: 5409 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.