Кириш Регистрация

Ашхобод-2017 Сочи-2014 ва Рио-2016дан ўзиб кетиши кутилмоқда

Баҳо:
+ | -

Кеча, 16 сентябрь куни Туркманистон пойтахти Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари бошланди.

Мусобақанинг илк кунида энг катта делегация билан иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчилар жами 13 та медални қўлга киритишди. Шулардан 2 таси олтин медаллардир.

Олтин медалларни курашчиларимиз Обидали Мавлонов ҳамда Илҳомжон Машрапов тақдим этишди. Биринчи кун якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Мусобақа мезбони Туркманистон терма жамоаси илк кунги баҳсларда 16 та, 14 та кумуш, 7 та бронза медални қўлга киритишди. Кучли учликка Таиланд терма жамоаси якун ясаган. 

Бугун мазкур Осиё ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади. “Balich Worldwide Shows” компанияси томонидан ташкил этилаётган маросим сўнгги йилларнинг энг чиройли тадбирларидан бири бўлиши кутиляпти.

Италиялик тадбиркор Марко Балич томонидан асос солинган мазкур компания катта спортдаги фаолиятини Туринда бўлиб ўтган қишки олимпия ўйинларидан бошлаган. Ундан кейин ташкилот Сочи-2014 ва Рио-2016 ўйинларини юқори савияда ўтишини ҳам таъминлади. Ашхобод-2017 улардан-да ўтадиган тарзда бўлиши режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мазкур маросимда иштирок этади. Президент Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларига кўрилган тайёргарлик ишларига юксак баҳо берди. 

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 19:13, 17.09.2017.
Ўқилди: 6693 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик