"Бавария" клуби ҳужумчиси Томас Мюллер агарда жамоани тарк этадиган бўлса, қаерда ўйнашини маълум қилди.
Goal нашри томонидан берилган маълумотларга кўра, "Бавария" форварди Томас Мюллер қишда жамоани тарк этиши кутилмоқда.
Олдинроқ у раҳбарият билан кетиш борасида сухбатлар олиб борган. Ҳужумчи ўзининг вақтини захира ўриндиғида ўтказмоқда.
Манбанинг тасдиқлашича, Мюллер "Бавария"дан кейинги жамоасини ҳам танлаб қўйган. Томас "Манчестер Юнайтед"га ўтишга тайёрланмоқда.