Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Ража Наингголан Бельгия терма жамоасига керак эмасми?

Баҳо:
+ | -

Бельгия термаси Италия «А» сериясидаги энг яхши хавбеклардан бирини четга сурган бўлсада, ЖЧ-2018 йўлланмасини ютган Европанинг илк жамоасига айланди.

Тўғри, «қизил иблислар» устози Роберто Мартинес бу ҳолатни оддий изоҳлади: «Ража Наингголанни чақирмаганим қандайдир можарога боғлиқ эмас.

Шунчаки, бу сафар бошқа йигитларга имконият беришни лозим кўрдим».  Айтганча, аввалроқ Аксель Витцель ва Юри Тилеманс ҳам Бельгия термасида шунга ўхшаш воқеалар марказига тушишганди.

Ража Наингголан шу муносабат ўлароқ, яъни Греция ва Босния термаларига қарши ўйинларга чақирилмаганидан сўнг халқаро фаолиятини тугатиб қўя қолди. Аммо хайрлашув ҳамма кутган даражада бўлмади. Футболчи барчасига нафрати яширинган номақбул сўзларни айтиш асносида нуқта қўйди.

У журналистлар билан мулоқотда меъёрни бузганини кейинроқ тушунгандир, аммо шу орқали терма жамоадан ўз хоҳиши билан кетмаётганини билинтирди. Нима бўлганда ҳам, Ража энди Роберто Мартинес бошқарувида бош­қа ўйнамаса керак.

Бир қарашда, мураббий ҳам футболчининг бундай кескин қароридан ортиқча хавотирга тушмаётгандек. Йўқ, бунда гап Наингголан савияси ёки жамоа услубига мос келиш-келмаслигида ҳам эмас. Шунчаки, Мартинес уни унча  ёқтирмасди.

Дейлик, испан мутахассиси Бельгия термаси бошқарувини қўлга олгани ҳамоно Наингголан олдига тақиқ қўйганди. Аниқроғи, чекишни зудлик билан ташлашини талаб қилди.

Гап шундаки, Бельгия термасида биргина Ража чекарди ва буни ҳамма биларди. Футболчининг ушбу ёмон иллати етарлича муҳокама ҳам қилинган.

Дейлик, аввалги бош мураббий Марк Вильмотс ҳам бундан хабардор эди, аммо бепарво қаради, шекилли. Яъни у «Наингголаннинг шахсий ҳаётига аралашиш ноўрин» қабилида иш тутди.

Наингголаннинг майдон бўйлаб қандай югуришини кўрганмисиз? Бир қарашда, у рақибга бироз имкон бериш учунгина чекадигандек. Акс ҳолда, уни тўхтатишнинг иложи топилмасми-ди?

Мана, Мартинес бу масалага бошқача ёндашди. Ҳар ҳолда, Наингголаннинг чекиши бошқаларга салбий таъсир қилиши мумкин. Бу бошланиши эди. Ҳаммаси шу даражага бордики, Мартинес охирги йиғинда Ражани четга суришдан ўзга чора тополмади. Қолаверса, бошқа жиҳатлар ҳам йўқ эмасди:

1. Бельгия термасининг июнь ойидаги учрашувларида Наингголан тўла тайёр эмасдек кўринди;

2. Ража Эстония термасига қарши ўйин олдидан ўтказилган машғулотга кечикди. У лифт кутиб, 37 сония (!) ушланиб қолганди. Умуман, ўшанда бошқа футболчилар ҳам вақтида етиб келишмаганди.

3. Жаҳл отига минган Наингголан бор заҳрини соча бошлади ва Юри Тилеманс ҳамда Аксель Витцелни мисол сифатида кўрсатди: «Қаранг, мураббий «Монако» ўриндиғини «иситаётган» Тилемансни чақиряпти.

Ваҳоланки, у термага келгач, фақат топ-чемпионатларда ўйнайдиган йигитларга ишонч билдиришини айтганди. Энди эса узоқ Хитойда тўп сураётган Витцелни ҳам безовта қиляпти. Қисқаси, ўз қоидасига зид иш тутяпти».

4. Дунё қанчалар тор-а... Мартинес ва Наингголан таътил чоғи Ибицадаги ресторанда кўришиб қолишди. Бироқ испан мутахассиси Ража билан на саломлашди ва на хайрлашди.

Ошкора ёқтирмаслик, майда-чуйда хатоларга ҳам «осилавериш»... Кўринишидан, Мартинес ўзини катта обрў эгасидек ҳис қилмаяпти, чоғи.

Ҳурмат даражасини эса жазо чораларини кучайтириш асносида оширмоқчидек.

Наингголан тарихи, яъни мураббий қаҳрига учраш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги бошқа футболчилар учун ўзига хос дарсми?

ДАВОМИ

Манба: www.std.uz
Киритилди: 23:46, 17.09.2017.
Ўқилди: 3400 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3253]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2940]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [2348]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1917]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1874]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1701]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1622]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1576]

Криштиану Роналду ОЧЛ-2 финалидаги мағлубиятдан кейин кумуш медални олишга чиқмади [1434]

U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея - 2:2. Пенальтилар серияси - 5:3 (видеошарҳ) [1417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик