“Манчестер Юнайтед” клубининг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл “Эвертон”га (4:0) қарши баҳсдаги Давид Де Хеанинг ўйинини юқори баҳолади.
"Де Хеа - даҳшатли дарвозабон, бу борада бахслашиш қийин. Балким у дунёнинг энг яхши дарвозабони ҳисобланар.
Давид - ҳақиқий топ даража, дунё миқёсидаги посбон. У "МЮ"га келган илк даврларида танқидларга учраганди, айни дамда катта ривожланишга эришди", - дейди Невилл Sky Sports нашрига.