"Женоа" клуби Италия чемпионати 4-турида "Лацио"га 2:3 ҳисобида ютқазди.
Мезбонлар таркибидаги ҳар иккала гол ҳужумчи Пьетро Пеллегри ҳисобига ёзилди.
Натижада, у А сериядаги энг ёш дубль соҳибига айланди. Ўйинни ўтказган пайтида Пеллегри 16 ёшу 184 кунга тўлган эди.