“Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри шогирди Пауло Дибаланинг хатти ҳаракатларига юқори баҳо берди. Эслатиб ўтамиз, кеча аргентиналик футболчи "Сассуоло" дарвозасига 3 та гол урди.
"Дибала ҳар бир ўйинда темпни ошириб бормоқда. У ҳали жуда ёш, ўсишга вақт жуда кўп. Қачонки биз ҳисобда олдинда бўлиб турганимизда тўпга узоғи билан икки марта тегиши керак. Яъни, тўпни тўхтатиб, узатиб юбориш", - дейди Аллегри.