"Реал" ҳимоячиси Даниэл Карвахал ирқчилик билан боғлиқ можарога йўлиққан.
Mundo Deportivo хабарига кўра, футболчи "Леванте"га (1:1) қарши Ла Лига 3-тур ўйинида, рақиб ҳимоячиси Хефферсон Лермани "маймун" деб ҳақорат қилган.
Бу ҳодиса бош ҳакам эътиборидан четда қолган бўлса-да, Ла Лига интизом қўмитаси унинг тафсилотларини кўриб чиқишни режалаштирмоқда.