Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Павел Погребняк: «Меҳнат қилишда давом этавераман»

Баҳо:
+ | -

Москванинг «Динамо» клубида фаолият олиб бораётган Павел Погребняк узоқ танаффусдан сўнг майдонга тушди. У Россия термаси билан бўлган ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳаракат қилди.

Миллий жамоанинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳсдан сўнг Погребняк Championat.сом сайтига интервью берди.

— Терма жамоа «Динамо»га қарши ўйнашини билганингиздан сўнг нима ҳақида ўйладингиз?

— Ажабланмадим, хотиржам қабул қилдим. Кучсиз бўлса ҳам терма жамоа­га қарши ўйнаш қизиқарли. Биринчи ўринда ўзимга эътибор бердим. Ахир бир ярим йилдан буён майдонга тушмасдим. Катта ўйинларга тайёрлигимни билиш қизиқ эди.

— Сиз кутгандек бўлдими?

— Бу мен учун жуда фойдали учрашув бўлди. Мураббийнинг ўйин амалиётини тақдим этганидан қувондим. Умуман олганда, жисмоний ҳолатим ҳали юқори даражага чиқмаган. Терма жамоамиз ҳаққоний равишда ғалаба қозонди.

— Ўйнашда давом этасизми?

— Фаолиятимни тўхтатмоқчи эмасман. Бир умр курашдим ва яна меҳнат қилишда давом этаман.

— Россия терма жамоасида кимга эътибор бердингиз?

— Заболотний яхши ўйнади. Ҳамма вақт эътиборини рақиб дарвозаси томон қаратди. Якунда эса гол урди. Юқоридаги курашларнинг деярли барчасида ғалаба қозонди. Шунингдек, Миранчук ва Тарасовлар ҳам илиқ таассурот қолдиришди.

— Панченко терма жамоа ихтиёрига кетаётганда нималар дедингиз?

— Ҳеч нима. Бунинг ҳожати ҳам йўқ эди. Кирилл учун имконият туғилди ва унинг ўзи ҳаммасини яхши тушуниб турибди. Интервьюсида «Гол урсам хурсанд бўламан», деб тўғри айтди.

— Фанатлар Панченкодан Лунёв дарвозасига гол уришини сўрашди...

— Ўйлайманки, Кирилл «Динамо» дарвозасини ишғол қилганидан ке­йин ҳам мухлислар хурсанд бўлишди. Улар Панченкони яхши кўришади, у эса етакчи эканлигини шу ўйини билан исботлади.

— Тарасовнинг терма жамоа сардори бўлганига муносабатингиз қандай?

— Менимча, тўғри қарор. Яна ким бор? Миранчук? Унга ҳали эрта.

— Миллий жамоага қарши ўйинда аввалги дамларни қўмсадингизми?

— Мени яна термага чақиришлари учун кўп меҳнат қилишимга тўғри келади. Ҳозирча бу актуал савол эмас. Лекин футбол ўйнарканман, миллий жамоадан чақирув олишга ҳаракат қилавераман.

А.ЭШОНХОНОВ тайёрлади

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 09:58, 19.09.2017.
Ўқилди: 2646 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.