"Атлетик" дарвозабони Кепа Аррисабалага билан "Реал" клуби қизиқмоқда.
Marca хабарига кўра, мадридликлар 2017 йил январида футболчи учун 65 млн евро таклиф қилган, бироқ рад жавобини олган эди.
Шундай бўлса-да, Қироллик клуби 22 ёшли футболчини қўлга киритиш ниятидан қайтмаган.
Жорий мавсумда Аррисабалага Испания чемпионатининг учта ўйинида майдонга тушиб, 1 гол ўтказиб юборган.