Англия матбуотида “Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Озилга оид хабарлар тинмаяпти. Сабаб, Германия терма жамоаси футболчисининг “канонирлар” билан тузган шартномаси ёзда якунига етади.
Ўзил эса Арсен Венгер қўл остида ортиқ тўп суришни истамаяпти. Айни пайтда 40-50 миллион евро атрофида баҳоланаётган футболчидан Лондон клуби даромад кўриш илинжида, қишки мавсумда сотишни режалаштирмоқда.
Харидорлар ҳам тайин: “МЮ”, “Милан” ва “Фенербахче”. Озил учун курашда Англия ва Италия клубларининг имкониятлари юқори баҳоланаётганига қарамай, инглиз нашрлари истанбулликларни омадли ҳисобламоқда.
Чунки Месутнинг севгилиси Амине Гунеш айнан “Фенербахче” танлаган. Қолаверса, фақат 10-рақамли либосда майдонга тушишни истайдиган Месут учун Истанбул клуби раҳбарияти унинг истагини бажо келтиришга шай.