Испания Ла Лигаси клублар томонидан футболчиларнинг маошига сарфланаётган маблағларни эълон қилди.
Унга кўра, энг кўп маош «Барселона» томонидан берилаётгани маълум бўлди - 507 млн евро. Иккинчи ўринда «Реал» - 499 млн евро, учинчи ўринни «Атлетико» эгаллади - 237 млн евро.
Энг кам маошни "Хетафе" клуби бериши ойдинлашди - 29 млн евро.