«Наполи» ҳимоячиси Элсеид Хюсай «Реал» клубининг қизиқиш доирасига тушиб қолган.
Бу ҳақда албаниялик футболчининг агенти Марио Жуффреди хабар берди.
«Элсеид - чемпион ва «Реал» ёки ПСЖ клубларида ўйнаб кетишга қодир. У "Наполи" билан чемпион бўлмоқчи, шунинг учун ҳам жамоани бу йил тарк этмади. Июнь ойида эса нима бўлишини кўрамиз», — деди агент Football Italia хабарида.