Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ФИФА ЎФФга 5 миллион доллар берадиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси аъзоси Бобур Шодиев бугун Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди. ФИФА қароргоҳида бўлиб ўтган музокаралар якунига кўра, ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджоновнинг таклифи билан ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюришга ваъда берди.

Умид Аҳмаджоновнинг ташрифдан кўзлаган асосий мақсади ФИФА таснифидаги халқаро тадбир ва мусобақаларни Ўзбекистонга олиб келиш бўлиб, ЎФФ Президенти Жанни Инфантино билан ўзаро суҳбат чоғида ўсмирлар ҳамда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 17 ва 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш масаласини қизғин муҳокама қилди.

ЎФФ Президенти ФИФА президенти билан суҳбат асносида Ўзбекистон бугунги кунга келиб, ФИФА Конгресси, шунингдек, ФИФАнинг ихтисослашган форумларидан бирига мезбонлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон делегацияси футбол тарғиботини кучайтириш мақсадида ФИФАдан дунё футболининг ёрқин афсоналари ва бугуни кун юлдузларини Ўзбекистондаги ёш футболчиларга мастер-класс ўтаб бериши, шунингдек, жаҳон футболида топ-мураббийларни Ўзбекистонда назарий ва амалий машғулотлар ўтказиб бериши учун таклиф қилишда ФИФАнинг амалий ёрдам беришини сўради. Бундан ташқари, Европанинг кўзга кўринган футбол клублари ва Ўзбекистон клублари ўртасида ҳамкорликдаги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ва мутахассисларни жалб қилган қолда, ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш бўйича икки томонлама келишувга эришилди.

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг барча турдаги фаолиятини, айниқса, молиявий жиҳатдан шаффофлаштириш бўйича янги стратегик режа барпо қилаётган Умид Аҳмаджонов ФИФА раҳбари билан “Форвард” лойиҳаси бўйича музокаралар олиб борди. Натижада 2018 йилнинг охиригача Ўзбекистон футболига 3.5 миллион АҚШ доллари, 2019 йилда эса яна 1.5 миллион доллар ЎФФ ҳисобига ўтказиб берилади.

“Бу пуллар қаердан келади?” деган саволга ФИФАга янги президент бўлиб сайланган Конгрессда Жанни Инфантино томонидан сўзланган нутқни жавоб тариқасида келтириш мумкин. Мексикада бўлиб ўтган Конгрессда ИнфантиноФИФАнинг даромади унга аъзо федерацияларга тақсимлаб берилиши кераклигини баралла айтган эди. Ана шу гапларнинг исботи тариқасида Инфантино янги ривожлантириш лойиҳасини ишга туширди. Мазкур лойиҳа доирасида ФИФАга аъзо ҳар бир федерация, шу жумладан Ўзбекистон ҳам, 4 йил муддатга 5 миллион АҚШ доллари миқдорида пул олади. Бу пуллар ФИФАнинг “Форвард” лойиҳаси регламентида айтиб ўтилганидек федерациянинг ишини юритиш, маъмурий бошқарув ишлари, шунингдек, терма жамоалар, Республика миқёсидаги мусобақаларни ўтказиш, веб-сайт ишларини такомиллаштириш каби алоҳида белгилаб қўйилган ишларга сарфланиши керак.Амалий ишлар тугагач, ФИФА 5 миллион АҚШ долларини 4 йил ичида ўрнатилга тартибда федерацияларга аудит асосида ўтказиб беради.

Алоҳида таъкидлаш керакки, Умид Аҳмаджоновнинг ФИФА билан музокаралари натижасида махсус лойиҳалар учун ФИФА билан 2017-2018 йилги даврга 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида шартнома имзоланадиган бўлди. Аҳмаджоновнинг топшириғи асосида Тошкентда ушбу шартнома шартларини бажариш бўйича ишчи гуруҳи тузилиб, унга белгиланган муддат ичида барча хужжатларни Цюрихга юбориш вазифаси бирламчи қилиб қўйилди. Бундан ташқари 2016 йилги махсус лойиҳалар учун ўз ҳисобидан маблағ ишлатиб турган ЎФФга ҳаражатларни қоплаш мақсадида 1 миллион АҚШ долларини ўтказиб бериладиган бўлди. Жанни Инфантино келгусида ФИФАнинг футболни ривожлантиришга йўналтирилган молиявий грант дастурларида Ўзбекистоннинг фаол иштирок этишига умид билдирди.

Умид Аҳмаджонов ва Жанни Инфантино ўртасидаги суҳбатда ФИФАнинг “Гол-4” лойиҳаси бўйича ЎФФнинг ҳисоб рақамига ўтказилиши керак бўлган маблағларни кечиктирмасдан олиш, миллий терма жамоага автобус сотиб олиш учун ажратиладиган маблағнинг миқдорини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.

“Гол-4” лойиҳаси ФИФАнинг собиқ президенти Зепп Блаттер давридаги ривожлантириш лойиҳаларининг охиргиси бўлиб, унинг доирасида Ўзбекистон Футбол Федерациясига 500,000 АҚШ доллари миқдорида маблағ берилади.Бу пулларнинг бир қисми аллақачон Ўзбекистон Футбол Федерацияси биносини қайта таъмирлаш учун ишлатилган. Қолган қисми эса миллий терма жамоага янги автобус сотиб олиш учун сарфланади. Шу тариқа ЎФФ ФИФАнинг “Гол” лойиҳаларидаги иштирокини тамомлайди.

“Биз Ўзбекистон Футбол Федерациясининг фаолиятини шаффофлаштириш орқали ишқибозларнинг мамлакатимиз футболига бўлган ҳурмат ва эътиборини, ишончини қайтаришни мақсад қилдик. Федерация эндиликда, барча турдаги фаолиятлар, шу жумладан, молиявий операциялар ҳақида вақти-вақти билан ҳисобот бериб туради”, - дейди Умид Аҳмаджонов Инфантино билан учрашувдан кейин ЎФФ матбуот хизматига берган интервьюсида.

Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ЎФФ делегацияси Швейцариядан Тошкентга шу ҳафта охирида қайтиб келади.

ЎФФ матбуот хизмати

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:44, 21.09.2017.
Ўқилди: 11462 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.