Бугун Тошкентдаги “Локомотив” стадионида пойтахт дербиси бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Локомотив” ҳамшаҳари “Пахтакор”га қарши баҳс юритади.
Таъкидлаш жоизки, мазкур учрашувни “Локомотив”нинг 3 нафар етакчиси ўтказиб юборади. Марат Бикмаев сариқ карточкалари сони 4 тага етгани боис ўйнай олмаса, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Садриддин Абдуллаев бугун жароҳат сабаб “темирйўлчилар”га ёрдам бера олишмайди.