Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Аднан Ораховац: «Динамо»нинг таклифи қизиқроқ туюлди»

Баҳо:
+ | -

Уч мавсумдан буён «Пахтакор» сафида ўйнаб келган Аднан Ораховац давралар оралиғида Самарқанднинг «Динамо» клубига кўчиб ўтди.

]Яқинда 26 ёшли черногориялик футболчини суҳбатга чорлаб, унинг «шерлар» сафини тарк этиши ҳамда янги жамоасига кўникиш жараёни қандай кечаётгани хусусидаги фикрлари билан қизиқдик.

- «Пахтакор»дан «Динамо»га кўчиб ўтишингиз қандай амалга ошди?

- Биласизми, айни пайт «Динамо»да фаолият юритаётган Илҳом Шарипов илгари «Пахтакор»да ҳам бир муддат ишлаганди. Шу боис, ушбу мутахассис имкониятларим ҳақида етарлича тасаввурга эга. Эркин агентга айланганимни эшитгани заҳоти Шарипов менга қўнғироқ қилиб, ўз жамоасига таклиф қилди.

- Янги жамоага кўникиш жараёни қандай кечмоқда?

- Ҳар бир футболчи клубини алмаштиргач, мослашиш учун маълум вақтга эҳтиёж сезади. Зеро янги муҳит, янги жамоадошлар, янги шаҳар билан яхшироқ танишиб олиши керак. Лекин «Динамо»да кўникиш жараёни анча осон ва тез кетмоқда. Сабаби Самарқандда авваллари «Пахтакор»да фаолият юритган Саиджамол Давлатжонов ҳамда Темур Жўраев каби футболчилар ҳам бор. Айнан улар янги жамоа ҳамда янги шаҳарга кўникишимда кўмаклашишмоқда.

- «Пахтакор»дан кетгандан сўнг олдингизда бошқа таклифлар ҳам бормиди?

- Биласизми, биринчи давра якунланишига бир нечта тур қолганида менга бир қатор хориж клубларидан таклифлар тушди. Бироқ «Пахтакор» раҳбарияти жамоага кераклигим ҳамда Тошкентда ўйнашда давом этишимни айтишди.

Шу тариқа хотиржам тарзда таътилга йўл олдим. Қайтганимдан кейин эса, янги мураббий менга умид билдирмаётгани, ўзи билан янги футболчилар олиб келиш ниятида эканидан хабар топдим. Натижада «Пахтакор»дан кетишим аниқ бўлди. Бу пайтга келиб эса асосан ўзбек жамоаларидан чорловлар келаётганди.

- Нега айнан «Динамо» вариантида тўхталдингиз?

- Ушбу таклиф устида узоқ ўйланиб ўтирмадим. Боиси, мени шахсан Илҳом Шариповнинг ўзи жамоага чақиргани муҳим омил бўлди. Қолаверса, «Динамо»нинг чорлови мен учун ҳар томонлама қизиқарли туюлди. Ушбу клубга қўлимдан келганча ёрдам бериш учун келдим.

- Ўзбекистонда фаолият олиб бораётганингизга ҳам уч йил бўлди. Шу вақт давомида ўзбек футболи қай даражада ўсди, деб ўйлайсиз?

- Шуни ишонч билан айта оламанки, Ўзбекистонда футбол даражаси анча яхши. Бу ерда жамоалар тартибли ва тактик жиҳатдан ақлли ўйин намойиш этишади. Футбол даражаси ҳам секин-аста ўсиб боряпти.

Жорий мавсум «Қўқон-1912», «Бухоро», «Олмалиқ» каби клублар етакчиларга муносиб қаршилик кўрсатишмоқда. Бу эса қолган иштирокчиларнинг ҳам етакчилар даражасига яқинлашиб бораётганидан далолат беради.

- «Динамо» айни пайт аутсайдерлар қаторида бормоқда. Жамоа элитада «жон» сақлаб қола олармикан?

- Шунга умид қиламиз! Бизда жуда аҳил ва дўстона коллектив бор. Барча футбочилар машғулотларда астойдил меҳнат қилишмоқда. Ўйинимиз вақт ўтгани сайин шаклланиб боряпти.

Фақат яратилаётган вазиятлардан унумли фойдаланиш борасида бироз ишлашимиз керакка ўхшайди. Зеро иккинчи даврада «Навбаҳор» ҳамда «Пахтакор» билан ўтказган ўйинларда жамоамиз ёмон ҳаракат қилмади. Фақат юзага келган жуда кўплаб қулай имкониятларни голга айлантира олмадик.

Умид қиламанки, навбатдаги учрашувларда бизга ҳам омад кулиб боқади ва «Динамо» керакли очколарни қўлга киритади. Якунда олий лигада «жон» сақлаб қолишимизга ишонаман.

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 17:41, 21.09.2017.
Ўқилди: 2923 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.