Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

«Реал» VS Месси: Испания футболида ақлбовар қилмас кўрсаткич!

Баҳо:
+ | -

“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 5 турига келиб, 9 та гол уришга муваффақ бўлди.  “Реал” жамоаси ҳам мавсум бошидан бери 5 та турда худди шу кўрсаткични қайд этди.
 
“Қироллик клуби” чемпионат стартида “Депортиво” (3:0) ва “Сосьедад” (3:1) жамоаларини мағлубиятга учратди. “Валенсия” (2:2), “Леванте” (1:1) билан дурангга имзо чекди. Бугун ўртамиёна жамоа “Бетис”га ўз майдонида 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
 
Месси эса “Эйбар”га қарши учрашув (6:1) да покер, “Эспаньол”га қарши учрашув (5:0) да хет-трик ва “Алавес”га қарши ўйин (2:0) ларда дубль муаллифига айланди.
 
Кўриниб турибдики, “Реал” футболчиларининг чемпионат бошидан қайд этаётган натижаларини биргина Мессининг ўзи амалга оширмоқда.
 
Бутун “Реал” футболчилари 9 та гол уришган бўлишса, Месси ҳам шундай кўрсаткичга эга. Демак, нимадир қилиш керак.
 
Айни пайтда “Барселона” 5-турдан сўнг умумжамоа ҳисобида 17 та гол уриб, 15 очко билан мусобақа жадвалида етакчи бўлиб турибди. “Реал” 8 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Акмалхон Эшонхонов

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 22:24, 21.09.2017.
Ўқилди: 8713 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.