«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Торино»га қарши А серия ўйинидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Торино» - яхши жамоа. Ёзда у Ринкон ва Ансальди каби футболчилар билан таркибини кучайтириб олди. Улар Европа лигаси ҳудудида чемпионатни якунлаши мумкин.
Дерби - ўзига хос беллашув, бундан ташқари, рақиб ҳам анча кучайган. Биз учун бундай ўйинларнинг аҳамияти юқори. Унда ғалаба қозонмоқчимиз», - деди Аллегри «Юве» расмий сайтида.