Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Ашхобод-2017. Ўзбекистон футзалчилари бугун Вьетнамга қарши ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари давом этмоқда. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақанинг "B" гуруҳида 4 ўйинда 7 очко жамғарди ва иккинчи ўринни эгаллади.

Бундай ҳолатда Ўзбекистонга "A" гуруҳининг ғолиби тўқнаш келиши керак эди. "A" гуруҳида Вьетнам ҳамда Туркманистон терма жамоалари бир хил 9 очкодан йиғишди. Ўзаро ўйиндаги ғалаба эвазига Мигел Родриго бошчилигидаги вьетнамликлар пешқадам бўлишди. Шу тариқа, Ўзбекистон чорак финалда Вьетнамга қарши баҳс олиб боради.

Қуйида "Ашхобод-2017" футзал беллашувлари чорак финал жуфтликлари ва тақвимини келтириб ўтамиз.

"Ашхобод-2017"
Чорак финал
23.09.2017

11:00. Эрон - Таиланд
13:00. Япония - Иордания
16:00. Афғонистон - Туркманистон
19:00. Вьетнам - Ўзбекистон

Агар Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги терма жамоамиз Вьетнамни мағлуб этса, ярим финалда Япония - Иордания жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 09:17, 23.09.2017.
Ўқилди: 5041 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик