"Реал" ярим ҳимоячиси Дани Себальос Примеронинг 6-турида "Алавес"га қарши баҳсида дублга эришди.
21 ёшли хавбек Мадрид жамоасида ўзининг илк асосий таркибда тушган ўйинидаёқ иккита гол уришга эришди. Бу унинг янги жамоаси учун илк голларидир.
Учрашувда "Реал" 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.