Туркия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган марказий учрашув Истанбул дербисига айланди ва унда «Фенербаҳче» – «Бешиктош»ни қабул қилди.
Али Палабийик бошқариб борган учрашув ҳар доимгидек ўта кескин курашларга бой бўлди. Натижада Палабийик «Бешиктош»нинг уч нафар футболчиси — Рикарду Куарежма, Атиба Хатчинсон ва Ўғузхон Ўзяқубни иккинчи сариқ карточка эвазига майдондан четлатган.
Шунингдек «Фенербаҳче» футболчислари Исмоил Кейбоши ва Луиш Нету тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдонни тарк этган.