"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альба "Жирона"га (3:0) қарши Ла Лига ўйинидан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу ўйинни яхши ўтказдик. Ҳаммамиз Вальверденинг кўрсатмаларини бажаряпмиз. У жамоани яхши бошқармоқда. Ҳаммамиз ўйин амалиётига эга бўлмоқдамиз. Ҳаммаси жойида, аммо мавсум ҳали энди бошланди" - деди Альба Football Espana хабарида.