"Барселона" устози Эрнесто Вальверде яримҳимоячи Андрес Иньестанинг ўйинини маъқуллади.
Маълумки, футболчининг шартномаси 2018 йилда якунига етади ва у ҳали уни узайтирмади.
"Жамоамизда жанговар руҳ ҳукмрон. Футболчилар биргаликда ҳимояланмоқда ва ҳужум қилмоқда. "Барселона" футболчиларининг оғир меҳнатга тайёрлиги менга ёқяпти.
Иньеста ҳам зўр ўйнамоқда. Унинг биз билан бирга эканидан мамнунмиз. Андреснинг футболчилик ҳислатларини эътиборга олсак, у ҳали кўп йиллар давомида бемалол тўп суриши мумкин" - деди Вальверде Marca хабарида.