“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Торино”га қарши учрашув (4:0) дан сўнг ҳужумчи Гонсало Игуаин нега 80-дақиқада майдонга тушурилгани ҳақида тушунтириш берди.
“Игуаинда жароҳат бор эди ва шунинг учун унга узоқроқ дам беришга қарор қилдим. Гонсало – “Ювентус” учун муҳим футболчи ҳисобланади.
Бугун унинг захирада қолишини тўғри йўл деб ўйлагандим. Игуаин бу мавсумда 2 та гол урди ва ҳали яна кўплаб голлар уради.
Фақат унга ҳозирда тинчлик керак, бошидан ўтгазканларини унутиши учун вақт даркор бўлади.
Манжукичнинг ҳар қандай позицияда ўйнай олиш ҳусусияти эвазига Гонсалони 80-дақиқада захирадан майдонга туширдим”, — дейди Аллегри.