Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Англия Премьер-Лигасида хет-трик қайд этган испанияликлар Альваро Моратадан кейин 5 тага етди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-Лигасининг 6-туридан жой олган «Сток Сити» — «Челси» ўйинида лондонлик футболчилар 4 та гол фарқи билан зафар қучди. Беллашувда «Челси»нинг испаниялик ҳужумчиси Альваро Мората 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

Squawka нашри Премьер-Лигада хет-трик қайд этган испаниялик футболчилар сони яна 1 тага ошгани борасида маълумот берди. Бунгача «Арсенал» вакили Санти Касорла, «Суонси», «Уиган», «Сандерленд», «Блэкберн» каби клубларда тўп сурган Жорди Гомес, «Челси»нинг эндиликдаги собиқ ҳужумчиси Диего Коста Англия чемпионатида хет-трик қайд этиш бахтига мушарраф бўлганди.

Фернандо Торрес эса туманли Альбионда 4 марта хет-трик қайд этгани билан мақтана олади. Айни пайтда Мадриднинг «Атлетико» клубида тўп сураётган Торрес, «Ливерпуль» ва «Челси»даги фаолияти давомида Англияда катта из қолдирган деб бемалол айтиш мумкин.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:18, 25.09.2017.
Ўқилди: 5455 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик