Кириш Регистрация

Ван Нистелрой Роналду билан келишолмай «МЮ» клубини тарк этгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Британиялик сиёсатчи Алистер Кэмпбелл ҳужумчи Рууд ван Нистелройнинг «Манчестер Юнайтед» клубини тарк этиши тафсилотларига тўхталди.

«Алекс Фергюсон Руудни жуда худбин деб билар эди, бироқ унга нисбатан чора тополмасди.

Бир куни ван Нистелрой Роналдуга нисбатан ҳақоратли гапларни айтди. Маълумки, Криштианунинг отаси ичкиликбозлик туфайли оламдан ўтган эди. Рууд эса ўша пайтда Фергюсоннинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Карлуш Кейрушни "Роналдунинг янги отаси" деб атай бошлади. Карлуш буни эшитиб, Руудни бошқаларни ҳурмат қилишга чақирди. Бироқ у қўл силтаб қўяқолди.

Кейинчалик, Рууд Роналдудан узр сўради, бироқ у унинг узрини қабул қилмади. Бу можарони эшитган Фергюсон шу заҳоти ван Нистелройни уйига жўнатиб юборди», — деб ёзди Кэмпбелл ўз китобида.

Эслатиб ўтамиз, 2006 йилда ван Нистелрой "Реал" клубига ўтди. 2009 йилда эса у ерга Роналду ҳам борди. Ярим йилдан сўнг эса, голландиялик ҳужумчи "Реал"ни тарк этди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 11:44, 25.09.2017.
Ўқилди: 9297 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6187]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5115]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3519]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2592]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2150]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2099]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2052]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2034]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [1989]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [1964]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.