Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Ашхобод-2017". Ўзбекистон футзалчилари финалда Эрон билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистон пойтахти Ашхободда давом этаётган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида финалга чиқди.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз кеча бўлиб ўтган яримфинал баҳсида Японияни пенальтилар сериясида мағлуб этди.

Ўзбекистоннинг финалдаги рақиби "Осиё йўлбарслари" ҳисобланган Эрон терма жамоаси бўлади. Форслар ярим финалда Афғонистонни 8:2 ҳисобида мағлуб этишди.

Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг футзал беллашувларида бундан олдин фақат Эрон чемпион бўлган. Эртага форслар бешинчи бор бош совринни қўлга киритиш учун ҳаракат қилишади. Бизнинг терма жамоамиз эса шу кунгача ушбу мусобақада 3 бор бронза медалини қўлга киритган. Демак, эртанги ўйин Ўзбекистон учун биринчи финал бўлади.


"Ашхобод-2017"
Футзал, 3-ўрин учун
26.09.2017
17:00. Афғонистон - Япония


Финал
26.09.2017
19:00. Эрон - Ўзбекистон

 

Манба: ufa.uz
Киритилди: 12:27, 25.09.2017.
Ўқилди: 6104 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8867]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3745]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3546]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2259]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1930]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1567]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1512]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1493]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1379]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик