“Челси” клуби ҳужумчиси Альваро Мората “Сток Сити”га қарши учрашув (4:0) дан сўнг хет-трики ҳақида фикр билдириб ўтди.
“Бу – футбол. Доим ҳам тўп дарвозага кирмайди, масалан “Арсенал”га қарши ўйинни эсланг. “Сток”га қарши ўйинда эса иккита голли вазиятдан ҳисобни очдик.
Биз АПЛ аҳлига “Челси” совринлар учун курашишга тайёрлигини кўрсатиб қўйдик.
Асосийси - ғалаба қозондик, меҳмонда уч очко олиш доим қийин бўлган. Аммо биз буни уддаладик. Кейинги мақсад Европа Чемпионлар лигасига қаратилади”, – дейди Мората.