Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер жамоаси таркибида “Андерлехт” футболчиси Юри Тилемансни кўриш истагида эди.
Аммо футболчи якунда “Монако”га ўтиб кетди. Тилеманс “Арсенал”даги рақобатдан қўрқиган ва жамоа таркибига кира олмаслиги ҳақида гапирди.
“Ўзимни алдамоқчи эмасман, “Арсенал”нинг ярим ҳимоядаги футболчилариг қараб, у ерда топ-даражага чиқиш имконияти камлигини сездим.
Тушундимки, Лондондаги янги жойим асосий таркиб бўлмайди. Шунинг учун “Монако” таклифига ўйлаб ўтирмасдан жавоб бердим”, — дейди Тилеманс.