"Пахтакор"нинг 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари Наманганда ўтказилган мусобақада иккинчи ўринни эгаллади.
Тошкент шаҳри терма жамоаси сифатида турнирда қатнашган "Пахтакор" вакиллари финалда мезбонларга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистон чемпионати мақомида ўтган мусобақада 9 жамоа иштирок этди.
Турнирнинг энг яхши ярим ҳимоячиси сифатида "Пахтакор" ўйинчиси Беҳруз Асқаров топилган бўлса, Аббос Эргашбоев энг яхши ҳужумчи деб эътироф этилди.