Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Мексикадаги зилзила оқибатида ҳалок бўлган 6 ёшли Сантьяго Флорес Моранинг оиласига ёрдам беришни режалаштирган.
Бўлиб ўтган мудҳиш воқеадан сўнг ҳалок бўлган болакайнинг холаси ижтимоий тармоқ орқали Роналдуга хабар қолдирган ва Сантьягога тириклик вақтида илҳом бағишлагани учун машҳур футболчига миннатдорчилик билдирган. Яъни Роналду марҳум Сантьяго Флореснинг ашаддий ишқибози бўлган.
“...Салом, Криштиану. Хатни ўқийсанми ёки йўқ билмайман, лекин сенга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Жияним Сантьяго Флорес Мора сенинг биринчи рақамли мухлисинг ҳисобланарди.
Минг афсуски, у зилзила туфайли бу ёруғ оламни тарк этди. Агар Сантьяго ҳаёт бўлганида бугун етти ёшни қаршилаган бўларди.
Уни ҳаётлигида илҳомлантирганинг учун сенга катта раҳмат! Давоми